France Football бош муҳаррири Мессининг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Administrator
29 окт 2023
Тармоқларда Лионель Месси ўзининг саккизинчи "Олтин тўп"ини қўлга киритиш борасидаги хабарлар тарқалаётганди.

France Football нашри бош муҳаррири Винсент Гарсия ушбу миш-мишларга ўз изоҳини бериб ўтди.

- Жаноб, Месси "Олтин тўп"ни қўлга киритиши ҳақида гапиришмоқда. Бу хабарларнинг сиздирилиши сизни ташвишга солмаяптими?

- Миш-мишлар ҳар доим бўлган. Бу медиа ўйини. Биз олдиндан "Олтин тўп" соҳибини эълон қилиш истаги кўпчиликда борлигини биламиз. Ҳар доим ҳам миш-мишлар тўғри бўлиб чиқавермайди, сабаби ҳақиқатни кам инсон билади.

- Бу мавсум Месси ва Холанд бу совринга фаворит. Уларнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Мен ўз овозимнинг сирлилигини сақлашни афзал кўраман. Душанба куни тақдирлаш маросими ўтказилади. Қолган барча тафсилотлар 4 ноябрь куни France Football газетасида эълон қилинади, -дейди Винсент Гарсия. 


AdministratorМуаллиф
Манба: TZ