UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Фотонигоҳ - Егор Кримец Янгиликлар

Фотонигоҳ - Егор Кримец

Теглар :  Егор Кримец
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимячиси Егор Кримецнинг фаолиятига суратлар ёрдамида разм соламиз.



Егор Владимирович Кримец 1992 йилнинг 27 январь санасида Тошкент шаҳрида дунёга келган.



Егор Кримец профессионал футболчи сифатида фаолиятини 2011 йили “Пахтакор” клубида бошлаган.



Егор Кримец ёш бўлишига қарамай “Пахтакор” сафида асосий таркибда ўз ўрнини топиб олади. Егор «Пахтакор» билан биргаликда 2011 Йилда Ўзекистон кубогини орадан бир йил ўтиб эса Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади ва ўз иқтидори билан хорижлик «скаутлар» эътиборини тортади.



2013 йилги мавсум аввалида Егор Кримецни Хитойнинг «Бейжинг Гоан» жамоаси бир йилга ижарага олади. Егор Хитойдаги илк мавсумида бронза билан чекланади.



Егор Кримец Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида ҳам ҳаракат қилган. Жумладан, 2014 йилда Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Ўйинларида Егор барча баҳсларда тўлиқ ўйнаган эди.



Егор Кримец 2014 йилги мавсум бошида яна Ўзбекистон чемпионатига қайтади ва 2015 йилга келиб «Пахтакор»ни майдонга сардор сифатида олиб туша бошлайди.



Егор Кримец терма жамоа сафидаги дебют ўйинини 2013 йил 6 сентябрь куни Иордания терма жамоасига қарши ўтказган. Ўзининг илк голини эса 2016 йилнинг 24 август куни Буркина-Фасога урган.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон МТЖ нинг марказий ҳимоячиси ҳақиқий “гигант” бўлиб, унинг бўйи 193 см эканлиги қайд этилган.



Егор Кримец «Пахтакор» билан 2014 ва 2015 йилги мавсумларда кетма-кет Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишнинг уддасидан чиқди.



2016 йилнинг январида Хитой ва Ўзбекистон матбуотида «Бейжинг Гоан» Егор Кримецни «Пахтакор»дан икки мавсум учун ижарага олганлиги ҳақида эълон қилинди.



Бугунга келиб Егор Кримец «Бейжинг Гоан»да яна бир ўзбекистонлик футболчи Игорь Сергеев билан бир жамоада ҳаракат қилмоқда. Якунига етган Хитой чемпионатида футболчиларимиз «Бейжинг Гоан» сафида 43 очко билан 5-ўринни эгаллашди.



Егор Кримец уйланган. Рафиқаси Кристина Кримец. Уларнинг Микаэла исмли қиз фарзанди бор.



Худойберганов Улуғбек

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика