Егор Кримец - "Сурхон" футболчиси
23 дек 2023 21:10
Янгиликлар
Бу ҳақда Сурхондарё клуби матбуот хизмати эълон қилди.
Кримец ва "Сурхон" ўртасидаги битим 1 йилга мўлжалланган.
"Янги мавсум учун "Сурхон" селекция ишларни аллақачон бошлади. Жамоамизга тажрибали ҳимоячи Егор Криметс қўшилиб, 1 йиллик шартномага имзо чекди!
Егор Криметснинг фаолияти ҳақида:
2011-2013 - "Пахтакор"
2013 - "Бейжин Гоан" (Хитой)
2014-2015 - "Пахтакор"
2016-2017 - "Бейжин Гоан" (Хитой)
2018-2021 - "Пахтакор"
2022 - "Навбаҳор"
Ўз фаолияти давомида, тажрибали ҳимоячи 6-маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди, Ўзбекистон Суперкубоги, Хитой чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Криметс Ўзбекистон Миллий терма жамосини муносиб ҳимоя қилди (38 учрашув, 2 гол)
Егор Криметсга "хуш келибсиз" деб айтамиз ва жамоамиз сафида омад тилаймиз" - дейилади клуб баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар