UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  15 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

ФОТОМАҚОЛА. "Бухоро" янги футболчиларини мухлисларга таништирди Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. "Бухоро" янги футболчиларини мухлисларга таништирди

Аввал хабар берганимиздек, бугун «Бухоро» жамоаси давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларини кенг жамоатчиликга таништирди.

Тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб "Бухоро спорт мажмуаси"нинг анжуманлар залида янги футболчиларни клуб раҳбарияти ва бош мураббий оммавий ахборот воситаларига таништириб, улар ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтди. Сўнгра иккинчи қисм стадионда ташкил этилди. Унда жамоанинг ашаддий ишқибозлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан бош мураббий Улуғбек Бақоевга ва шунингдек таркибдаги футболчиларга мурожаат қилишди. Қуйида ана шу таништирув маросимидан олинган суръатлар билан танишинг.

Таништирув маросимининг дастлабки қисмида "Бухоро" клуби мутасаддиларининг барчаси иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтишди.


Жамоа натижаларига масъул шахс бўлган Улуғбек Бақоевни олқишлашмоқда...



"Бухоро"нинг янги харидлари олди қаторни тўлдириб ўтирди. Фойдали трансферлар дея умид қиламиз.


Клубимиз раҳбарияти жамоани ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Ижобий натижалар қайд этилишида уларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.


Одатга кўра анжуманнинг биринчи қисмида янги футболчиларга рақамлар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Эътиборлиси Саноев ўткан йилги каби бу йил ҳам "Бухоро"да 87-рақамли либосда харакат қиладиган бўлди. 


Раҳбарият бош мураббий Улуғбек Бақоев ва умуман мураббийлар штабига бўлган ишончи юқори эканлигини билдирмоқда.


Бош мураббий давралар оралиғида жамоа сафига янги келиб қўшилган футболчилар тўғрисида айрим маълумотларни ўқиб эшиттирмоқда.


"Бухоро" ёзги трансфер ойнасида ўз сафига олти нафар янги футболчини қўшиб олди.


Тадбирнинг иккинчи қисми стадионда ўтказилди. Унда трибуна ашаддий ишқибозлар билан гавжум бўлди.


Мухлислар билан очиқ мулоқот ўтказилди.



Саламат Қутибоев яна "Бухоро"га қайтиб келганидан хурсанд эканлигини яширмади ва мухлислар томонидан бўлаётган ишонч унга қўшимча куч бағишлаётганини ҳамда билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил мехнат қилишини таъкидлади.


Бухоролик мухлислар ҳам ўз навбатида жамоа иштирокидан мамнун эканликларини ва келгусида ҳам ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини билдирди.


Қисқа фурсат ичида маҳаллий ишқибозларнинг ёқимтойига айланиб қолган легионер ҳимоячи, сардоримиз Владимир Баенко ҳам тадбирда сўз олиб, "Бухоро"ни келгусида янада юқори ўринларда бўлиши учун бор маҳоратини ишга солишини айтиб ўтди. 


Мухлислар "Бухоро"ни янада юқори ўринларда бўлишини истамоқда.


Улуғбек Бақоев: Ўзим ҳам жамоамни чемпион қилишни истайман!


Артём Филипосян: "Бухоро"ни ҳам совриндорлар қаторига киришига оз қолди...


Азамат Алланиёзов "Бухоро"га ўтканидан хурсанд. Маҳоратли ҳужумчи сермаҳсуллик кўрсатиб, жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшишга харакат қилишини айтиб ўтди. Умид қиламизки, Алланиёзов собиқ жамоаси бўлмиш "Насаф"га қарши кечадиган баҳсда ўз голлари билан "Бухоро"га ғалаба келтиради.

"Бухоро" матбуот хизмати.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика