UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  0 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  0 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32

Фотофакт. Қаршилик мухлис Рўзиқул Бердиевни афсонавий мураббийга ўхшатди Янгиликлар

Фотофакт. Қаршилик мухлис Рўзиқул Бердиевни афсонавий мураббийга ўхшатди

Кеча Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Кубокнинг ярим финалига йўл олди. Биласиз, охирги пайтларда қаршиликлар бош мураббийи атрофида кўп гап-сўзлар бўлди. Рўзиқул Бердиев дисквалификация сабаб кечаги баҳсни техник ҳудудда кузата олмади. 

Кечаги ўйиндан олдин ва учрашув давомида кўпчилик мухлислар жўр бўлиб Бердиевни қўллаб-қувватловчи сўзлар айтишди. Бундан ишқибозлар мураббийни қанчалик ҳурмат қилишини тезда тушуниб олса бўлади. 

Ҳатто мухлислардан бири Рўзиқул Бердиевни афсонавий мураббий Сэр Алекс Фергюсонга қиёслаб баннер кўтарди. Баннерда Бериев ва Фергюсон сурати ёнма-ён қўйилган бўлиб, ҳар иккала иккала мутахассисга "Сэр" эътирофи берилган. Қолаверса, Бердиевга нисбатан "Ягона, тенгсиз мураббий" дейилган. 


Яхши биласиз, шотландиялик мураббий Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти орқали "Сэр" унвонига сазовор бўлган. Бизда бундай унвон йўқ, аммо ҳукумат раҳбари томонидан бериладиган "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий" унвонини Рўзиқул Бердиев қабул қилиб олган. 

Маълумот учун, Сэр Алекс Фергюсон 1986-2013 йиллар оралиғида МЮни бошқариб, 13 бор чемпионликни нишонлаган. Шунингдек, 5 марта Англия Кубоги, 10 марта Англия Суперкубоги, 2 бор Европа чемпионлар Лигаси, бир мартадан УЕФА Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони ва бошқа турли совринларни қўлга киритган.

Рўзиқул Бердиев эса "Насаф"даги 10 йиллик фаолияти мобайнида 4 бор Ўзбекистон чемпионати бронза медалларга сазовор чиққан, бундан ташқари, 2 бор кумуш медаль, 2 бор Ўзбекистон Кубоги ва 1 марта Суперкубокни қўлга киритган. Рўзиқул Бердиев 5 марта Ўзбекистоннинг "Энг яхши мураббийи" деб топилган. 

Бердиев ҳисобида фақат чемпионлик медали йўқ, холос. Лекин "Насаф" бу мавсум чемпион бўлишга жуда яқин турибди.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика