Фотофакт. Бабаян Дубайда "Спартак" машғулотларини кузатмоқда

Xayrulla Xoliqov
11 янв 2018
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тошкентда бўлиб ўтган Жанубий Кореяга қарши ўйиндан бери кўриниш бермаганди.

Маълум бўлишича, шу кунларда Самвел Бабаян Москанинг "Спартак" клуби машғулотларини кузатмоқда. Дубайда йиғин ўтказаётган "Спартак" машғулотига Самвел Бабаян билан бирга Григорий Колосовский ҳам ташриф буюрган.

Натижада уларни клуб фотографи суратга олиб, расмни клуб сайтига жойлади. Москваликлар "Жебел Али" спорт комплексида машғулотларни давом эттиришмоқда. Улар 18 январь куни Одил Аҳмедов жамоаси "Шанхай СИПГ" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

Ким билади дейсиз, балки Бабаян "Спартак" бош мураббийи Массимо Каррера билан танишиб, футбол борасида ўзаро фикр алмашган бўлишлари мумкин.



Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: spartak.com