ФОТО. Макгиди 1 млн £ стерлингга кошонасини сотмоқчи

Aslanov Jasurbek
1 авг 2017, 01:35
Москванинг “Спартак” ҳамда Англиянинг “Эвертон” клублари собиқ аъзоси Эйден Макгиди 1 млн. фунт стерлинг эвазига ўз уйини сотишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Evening Times.

Нашр берган хабарга кўра, уч қаватли кошона Глазго шаҳрининг Саут-Ланаркшир туманида жойлашган.


Бинода 5 та ётоқхона, бар, кинозал ва бошқа хоналар бор. 31 ёшли футболчи бу ерда рафиқаси ва фарзанди билан бирга яшаб келяпти.


Маълумот учун, Макгиди ўтган мавсум ижара асосида “Престон” шарафини ҳимоя қилди.


У Чемпионшипда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол киритди ва 9 та голга ассистенлик қилди. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: