

Бу ҳақида Перес ўз яқинидаги инсонларга маълум қилган. Мадрид клубидагилар Флорентино ёши ва соғлиғидаги баъзи муаммолар туфайли амалдаги муддат якунлангач, ўз вазифасидан кетиши мумкинлигини тахмин қилишганди. Бироқ вазият стабиллашган ва Перес яна 4 йил "қайморқанглилар"ни олдинга бошлай олишига ишонмоқда.
Перес 2000 - 2006 йиллар давомида "Реал"ни бошқарган, кейинроқ 2009 йилда яна клубга қайтди ва бугунги кунгача фаолиятини давом эттирмоқда.



