Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди
29 ноя 2024 18:58
Янгиликлар
Флик Ямаль қачон майдонга қайтишини маълум қилди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик каталонияликлар ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямаль Ла Лиганинг 15-туридан ўрин олган "Лас-Пальмас"га қарши ўйинга тайёр эканлигини айтди.
"Ламин Ямаль қайтди ва ўйнашга тайёр. Ҳозирча у майдонга тушадими ёки йўқ, бир қарорга келганимиз йўқ, лекин у ўйнайди", – деди Флик.
Ямаль ушбу мавсум Ла Лигада 12 ўйинда майдонга тушиб, 5 та тўп киритди ва 7 та голга ассистентлик қилди, ЕЧЛда эса 4 ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди. 17 ёшли вингер "Барселона"нинг сўнгги 5 та учрашувини ўтказиб юборганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар