Флик Хаби Алонсонинг "Реал"га тайинланганига муносабат билдирди
26 май 2025 19:55
Янгиликлар
Флик Хаби Алонсонинг "Реал"га тайинланганига муносабат билдирди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Хаби Алонсонинг "Реал"га янги бош мураббий этиб тайинлангани хусусида фикр билдирди.
У испаниялик мутахассисга ҳурмат бажо келтирди ва Бундеслигадаги ютуқларини қайд этди.
"Уни Мадридда кўриш ажабланарли эмас. Мен уни биламан, гаплашганмиз. Унинг фалсафасини тушунаман. Унинг "Байер" билан эришган муваффақиятини ҳаммамиз кўрдик. У кўплаб футболчиларни янги босқичга кўтарди. Уни бу ерда кўришдан мамнунман", – деди Флик.
25 май куни "Реал" Хаби Алонсо бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди. Испаниялик мураббий билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар тузилган шартнома 2025 йилнинг 1 июнидан кучга киради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар