Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"
26 янв 21:00
Янгиликлар
Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Кўк-анорранглилар" португалиялик ҳимоячини жорий ойда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубидан ижарага олганди.
Якшанба куни 31 ёшли футболчи жамоага қайтганидан сўнг илк бор асосий таркибда майдонга тушди ва "Реал Овьедо"га қарши Ла Лига баҳсида 3:0 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшди.
"Канселу яқиндагина келди, аммо аллақачон ўз маҳоратни намойиш қилди. У жуда фаол прессинг қилади. Жоау жамоага яхши мослашяпти ва ҳар бир машғулотда ўсиб боришга қодир", – деди Флик.

Янги футболчи якшанба куни бўлиб ўтган ўйиннинг 60-дақиқасида алмаштирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар