Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"
31 июл 2024 18:18
Янгиликлар
Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"
Ханс-Дитер Флик "Барселона" бошқарувида нимага эришмоқчилиги ҳақида гапирди.
Каталонияликлар бугун тонгда "Манчестер Сити" билан ўртоқлик ўйини ўтказишди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Биз ажойиб жамоага қарши яхши ўйнадик. Биз бир жамоадек бирга ҳимояландик ва бирга ҳужум қилдик. Айнан шуни хоҳлаймиз. Биз бир-биримиз учун жанг қилдик.
Балки 1-бўлимда жуда ҳам ҳотиржамликка берилдик, биз нисбатан юқорироқда ўйнашни истаймиз, кўпроқ тўп билан муомала қилишимиз керак, лекин биз "Манчестер Сити"га қарши ўйнадик...
Пеп Гвардиола у ерда 8 йилдан бери ишлаяпти ва биз ҳам фалсафа борасида худди "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз. Балки, бироз бошқачароқдир, лекин ўша ғоя асосида", - деди "Барселона" устози.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар