

"Фламенго" ярим ҳимоячиси Жоао Гомес "Ливерпул"нинг қизиқишига муносабат билдирди.
"Ливерпуль – мен ўйнашни хоҳлаган жамоа. Менда ўйнашга катта иштиёқ бор. Футболдаги энг катта орзум – Чемпионлар Лигасида ўйнаш", – деди бразилиялик ўйинчи.
Маълумки, "қизиллар" қишда янги ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳақида ўйлашмоқда. Гомес эса вариантлардан бири.



