"Фламенго" Давид Луиз билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
9 сен 2021, 12:10
"Фламенго" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси Давид Луиз билан шартнома имзоламоқчи.

34 ёшли бразилиялик футболчи жорий йилнинг июнь ойида Лондон клубидан кетганидан бери эркин агент мақомида юрибди.

Ҳимоячи "Арсенал" таркибида 2020/21 йилги мавсум 30та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Лондон клуби Луизга янги шартнома таклиф қилмади.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Бразилиянинг "Витория" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2007 йилда "Бенфика"га ўтган.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun