

"Бир кўзим кўр бўлиб қолишидан қўрққандим. Яратганга шукур, бундай бўлмади. Барча тиббий муолажалар амалга оширилди. Ҳар бир футболчи учун кўз жуда муҳим.
Аввалига ҳавотир олгандим, аммо шифокор керакли дорини берганидан сўнг оғриқ тўхтади. Ҳозир ҳаммаси жойида, ҳеч нарсани ҳис қилмаяпман. Кўзим бироз қизарган, лекин вақт ўтиши билан ўз холига келади" - дейди Фирмино.



