

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 24 ёшли испаниялик учун "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" даъвогарлик қилмоқда.
Ўйинчи Рим клубидан трансфер ойнасининг сўнгги кунларида кетиши мумкин.
Майораль "Реал" тарбияланувчиси, "Рома" уни 2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олган. Форвард ўтган мавсум римликлар таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассист қайд этди.



