"Фиорентина" Торрейрани харид қилади

Alisher
21 дек 2021
"Фиорентина" ярим ҳимоячи Лукас Торрейрани Лондоннинг "Арсенал" клубидан харид қилиш бандини фаоллаштирмоқчи.

Клуб 25 ёшли уругвайлик футболчи билан 2025/26 йилги мавсум сўнггига қадар келишувга эришди. Торрейранинг маоши бир мавсум учун 3 миллион еврони ташкил этади.

Лукас Торрейра 2021/22 йилги мавсум Италия чемпионатида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

"Фиорентина" айни дамда Италия А Серияси жадвалида 6-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira