"Фиорентина" футболчиси терма жамоага рад жавобини бергани учун футболдан четлатилиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
29 дек 2023
"Фиорентина" ва Ангола терма жамоаси ҳужумчиси Мбала Н'Зола Африка миллатлари кубогида қатнашишни истамаётганлиги учун четлатилиши мумкин.

Н'Зола шанба кунига қадар якуний қарорга келиши керак. У нима учун Ангола терма жамоасида ўйнамоқчи эмаслигига асос келтириши лозим. Агар у буни уддалай олмаса, Ангола футбол федерацияси томонидан четлатилишдан ташқари, ишга FIFA ҳам аралашиши мумкин. Ташкилот футболчига нисбатан жиддий чоралар кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Африка миллатлари кубоги 19 январь - 11 февраль кунлари ўтказилади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport