"Фиорентина" "Боруссия"нинг 20 ёшли футболчисига 12 млн евро таклиф қилди
01 авг 2017 21:26
Янгиликлар
"Фиорентина" "Боруссия"нинг 20 ёшли футболчисига 12 млн евро таклиф қилди
"Боруссия" (Дордмунд) ярим ҳимоячиси Эмре Морга "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ, италияликлар 20 ёшли футболчига 10 миллион евро таклиф қилишган эди, энди эса ўша суммага яна 2 миллион қўшишди. Бу ҳақда "La Nazione"га таянган ҳолда "Football Italia" хабар берди.
Флоренция клуби дордмундликлар билан илиқ муносабатда эканлиги ҳисобига трансферни амалга оширишга умид қилмоқда.
Ўтган мавсум Мор Бундеслигада 12та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва учта голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар