

Торрейра "Фиорентина" сафига мавсум бошида ижара асосида келиб қўшилди ва клуб унинг трансферини ёзги трансфер ойнасида 15 млн евро эвазига амалга ошириши мумкин.
Итальян клубининг "Арсенал" билан ўйинчини доимий харид қилиш борасидаги музокараларни бошлагани айтилмоқда.
26 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Фиорентина" таркибида А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.



