Финляндия терма жамоаси хавбеки Кауко Ҳиндистоннинг "Мохун Баган" клубига ўтди. У Евродаги барча уч ўйинда ҳаракат қилди

Alisher
25 июн 2021, 10:38
Финляндия терма жамоаси хавбеки Йони Кауко фаолиятини Ҳиндистонда давом эттиради.

30 ёшли футболчи "Мохун Баган"га Даниянинг "Эсбьерг" клубидан ўтди. Шартнома 2 йилга мўлжалланган.

Кауко Евро-2020 доирасидаги Бельгия, Дания ва Россияга қарши ўйинларнинг барчасида захирадан майдонга тушган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/atkmohunbaganfc