UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  1 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  2 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  7

Финал қандай ўтди? Янгиликлар

Финал қандай ўтди?

"Бунёдкор" стадиони аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилди.

Унда 18 ноябрь куни Олий лига мавсумини якунлаб берган 2 клуб — "Сўғдиёна-W" ҳамда "Бунёдкор-W" қизлари ўзаро куч синашишди.

Пойтахт клуби устози Элмира Ғуломова қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди.

“БУНЁДКОР-W”

23. Зарина Саидова, 5. Камола Рисқиева, 6. Айжан Бўронбекова, 8. Луиза Садирова (сардор), 9. Дилдора Нозимова, 10. Саида Галимова, 15. Умида Зоирова, 17. Дилрабо Асадова, 18. Юлдуз Набиева, 22. Азиза Норбоева, 27. Илвина Аблякимова.

Захирадагилар: 1. Олга Қаҳҳоров, 12. Зиёда Ирисбоева, 11. Гулчеҳра Эшмаматова, 14. Марина Косникова, 19. Нозима Эргашева, 20. Бахтигул Токтоболотова, 21. Сўғдиёна Алламуродова, 24. Зуҳра Бердиева.

“СЎҒДИЁНА-W”

22. Нозима Ҳасанова, 3. Ўғилой Қўчқорова, 5. Нафиса Набиқулова, 6. Ирода Турдиалиева, 8. Росачарне Периале, 9. Маҳлиё Сарикова, 10. Фусейна Мумуни, 13. Юлдуз Шодиева, 17. Танзила Зарбиева, 23. Диёра Ҳабибуллаева, 99. Алберта Аҳиалей.

Захирадагилар

1. Кумушой Ғуломова, 16. Даря Телешева, 4. Насиба Ҳожиева, 11. Маҳлиё Назарқулова, 21. Холида Дадабоева, 25. Эъзоза Шарипова, 77. Зарина Маматкаримова.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 4-дақиқада "бурилар" вакили Мумуни Фусейна томонидан урилди.

1-бўлим охирида "қалдирғочлар" вакиласи Дилдора Нозимова тўп майдонни тарк этганидан кейин Диёрахон Ҳабибуллаевана нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Гарчи 1 киши кам бўлиб қолган бўлса-да, "Бунёдкор" қизлари Рустам Лутфулиннинг ўйинни якунлаб берувчи ҳуштаги чалингунига қадар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Жиззахликлар бош мураббийи Шерали Бобоқулов Олий лиганинг сўнгги турида қизил карточга олгани туфайли бугун техник зонада эмас, мухлислар орасида ўтиришга мажбур бўлди. Унинг ўрнини ёрдамчиси Гулшан Шодиева тўлдирди.

Хуллас, Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" жамоаси ўз тарихида илк бор мамлакат кубогига эга чиқди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазиз Қўчқоров мусобақа кубогини ғолиб жамоага топширишди.

"Сўғдиёна" — аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиби

ФАКТ: "Сўғдиёна-W" — Ўзбекистон кубогини қўлга киритган 5-клубга айланди. Бунга қадар мусобақа ғолиблиги "Андижанка" (4 бор), "Севинч" (10 марта), "Металлург" (3 карра) ҳамда "Бунёдкор-W" (2 марта) жамоаларига насиб қилган эди.

Ўзбекистон кубогининг жорий мавсумида 4 та учрашувда майдонга тушган Шерали Бобоқулов шогирдлари рақиб дарвозасини жами 31 марта ишғол қилгани ҳолда бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

"Сўғдиёна-W" бу йил "Олтин дубль" қайд этди.

суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика