Финал "Бернабеу"да бўлмайди! "Бока" ва "Ривер" Мадридда ўйнамоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2018
Либертадорес Кубоги финалчилари "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" иккинчи финални Мадридда ўтказиш қарорига рози бўлишмади.

Бугун, 30 ноябрь куни турнирнинг иккинчи финали 9 декабрь куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтиши эълон қилинган эди.

"Бока Хуниорс" раҳбарияти бу қарорга қарши ва "Ривер Плейт" дисквалификация қилинишини истамоқда. Клуб судга мурожаат қилмоқчи ва иш якунланмагунча жавоб ўйинини ўтказмоқчи эмас.

"Ривер" ҳам ўйин Мадридда ўтишига қарши ва КОНМЕБОЛга расмий мурожаат йўллади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AFP