Филиппо Индзаги бошқарувидаги “Беневенто” А Cерияга чиқди

А Cерияга чиққан илк клуб номи маълум бўлди.

Филиппо Индзаги бошқарувидаги “Беневенто” клуби Б Cериянинг 31 та ўйинида 76 очко жамғарган ҳолда рекорд қўйди ва А Cерияга йўлланманинг илк соҳиби бўлди.

Қайд этиш жоиз, “Беневенто” ўзи тарихида иккинчи бор юқори дивизионда қатнашади. Клуб биринчи марта 2016/17 йилги мавсум А Cерияда қатнашган эди.

46 ёшли Филиппо Индзаги ўтган мавсум “Болоня” бош мураббийи сифатида ишлаган, 21 та ўйинда атиги 2 та ғалаба қозонгани учун 2019 йил январида ишдан бўшатилганди.


Манба: Opta