Филипп Трусье: "Ўзбекистонга қарши ўйин Корея билан тўқнашув олдидан яхши синов бўлди"
14 окт 2023 14:23
Янгиликлар
Филипп Трусье: "Ўзбекистонга қарши ўйин Корея билан тўқнашув олдидан яхши синов бўлди"
"Вьетнам терма жамоасидан анча кучли эканлигини барча биладиган рақибга дуч келдик. Шундай экан, ушбу ўйиндаги мақсадимиз тўпсиз ўйнаган ҳолда мустаҳкам ҳимояга эътибор қаратиш эди. Октябрь ойидаги учта рақибимизнинг барчаси Вьетнам термасидан кучли эканлиги аниқ. Хусусан, бу ўйинларда кўпроқ эътиборни ҳимояни мустаҳкамлаш ва қарши ҳужумларни муваффақиятли якунлаш ҳамда ўйин услубини яхшилашга қаратишимиз керак.
Умуман олганда, майдонга туширилган футболчиларнинг ҳаракатлари, бир-бирининг ўрнини тўлдириши ва концентрациясидан мамнунман. Бироқ жамоанинг қарши ҳужумга ўтиш жараёни, шунингдек, тўп бизда вақти бир неча марта хатога йўл қўйиб, рақибга уни осонлик билан қайтариб олишига имкон берган ҳолатлар мени қониқтирмаяпти. Сўнгги икки ўйиндан сўнг бир неча кун дам олиш, тикланиш ва Кореяга қарши ўйинга энг яхши тайёргарлик кўриш учун вазиятларни таҳлил қилиш керак бўлади.
Кореяга қарши баҳсга қадар ҳимоя қўрғонини яхшилашимиз ва янада кучайтиришимиз керак. Ўзбекистон ёки Корея каби кучли жамоалар билан тўқнаш келганда, жамоа 30-35 фоизинигина тўп назоратига эга бўлиши мумкин. Тўпсиз қолган вақт ҳимояни интизомли тарзда ушлаб туриш керак. Ўзбекистонга қарши ўйин Кореяга қарши учрашув олдидан яхши синов бўлди", – деди франциялик мутахассис.
Фикрлар