Филипп Лам: "Неймар ва Тьяго Силванинг йўқлиги биз учун осон ўйин бўлади дегани эмас"

Aziz Tukhtamuradov
6 июл 2014
Германия терма жамоаси сардори Филипп Лам бўлажак ярим финал борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Неймар энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. У буни ЖЧ давомида ҳам исботлади. Бундай йирик мусобақаларда доимо энг яхши футболчилар иштирок этадилар. Мен унга қарши ўйнашни жудаям истаган эдим.

Неймар ва Тиаго Сильванинг йўқлиги биз учун осон ўйин бўлишини билдирмайди. Бразилияликлар сафида тенг кучли футболчилар етарли. Ўйин биз учун қийин бўлади", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net