Филипп Лам: «Бавария» жуда кўп хатога йўл қўймоқда»
Narzulla Saydullayev
24 ноя 2016
«Бавария» ҳимоячиси Филипп Лам «Ростов»га қарши ўйиндан сўнг (2:3) ўз фикрларини билдирди.
«Бу ерда ғалаба қозонмоқчи эдик, аммо ютқаздик. Рақиб хатоларимизни кечирмаслигини билишимиз керак эди. Айни пайтда биз жуда кўп хатога йўл қўмоқдамиз.
Вазиятни ўнглаш учун имкониятимиз бор. Шанба куни муҳим рақибга қарши ўйинимиз бор», – дейди Лам.