FIFA.uzда дастлабки 2 тур ғолибига Сардор Рашидовнинг оригинал футболкаси

Narzulla Saydullayev
11 мар 2015
Эртага FIFA.uzнинг янги мавсуми старт олади. Сиз ҳали ҳам жамоа тузмадингизми?
Унда нима қилиб ўтирибсиз, тезроқ тузинг. Энди битта умумий совға бўлмайди. Одатдагидек олтин медаллар.

Аммо ҳар 2-3 тур учун махсус совғаларни кўпайтирамиз. Дастлабки совға эса аниқ бўлиб улгурди. Мухлислар олқишига сазовор бўлаётган Сардор Рашидовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги футболкасини қўлга киритишни истайсизми? Унда марҳамат, олий лиганинг дастлабки икки тур натижасига кўра ғолибликни қўлга киритинг ва Сардор Рашидовнинг футболкасини ютиб олинг. Футболкани эса футболчимизнинг шахсан ўзи Сизга топширади, бунисига нима дейсиз?

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia