ФИФА ЖЧ-2014 вақтларини кўчирмайди

Tolibjon Qosimov
22 май 2014
Associated Press ахборот агентлигининг хабарига кўра, ФИФА Бразилиядаги ЖЧ-2014 бошланиш вақтларини кўчирмайди.
Куни кеча Бразилия профессионал спортчилар Федерацияси энг вақтли ўйинларни (Тошкент вақти билан 21:00да) 3 соат кечроқ бошлаш кераклиги ҳақида баёнот билан чиққанди. Бу футболчиларнинг соғлигига салбий таъсир қилиши мумкинлиги айтилганди.

Бироқ ФИФАдагилар 2 йилдан буён бу борада иш олиб боришгани ва ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилишди. Бунинг ўрнига кун иссиқ бўлган вақтларда ҳакам ҳар иккала бўлимда 2 дақиқалик кичик танаффус қилишга имкон беради.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net