

Турнирда қуйидаги янгиликлар қўлланмоқда:
- тўпни ён чизиқдан оёқ билан ўйинга киритиш;
- жарима зарбасини якка тартибда дриблинг орқали амалга ошириш;
- чексиз алмаштиришлар;
- сариқ карточка олгандан кейин вақтинчалик (5 дақиқалик) четлатиш;
- 30 дақиқадан икки бўлим ўйнаш (тўхталишлар вақтида секундомер тўхтатилади).
Айтишларича, ФИФА ушбу мусобақадан кейин янги қоидаларни расмий ўйинларга татбиқ этиш қарорини кўриб чиқади.



