

Бу хабарни ироқлик мухлислар катта қувонч билан қарши олишганди. Бироқ яқинда ФИФА ўз қарорини ўзгартириб, ўйин Бағдоддан Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдга кўчирилганини маълум қилди.
ФИФА ва ОФК бунга сабаб сифатида хавфсизликни кўрсатди. Орадан 8 йил ўтиб ФИФА Ироққа ўз майдонида ўйин ўтказишга рухсат берганди, лекин бу хурсандчилик ҳам узоқ давом этмади. Натижада нейтрал жой сифатида Ар Риёд танланди. Ироқ ва БАА миллий термалари ўртасидаги баҳс 24 март куни бўлиб ўтади.



