ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи
02 дек 2025 16:33
Янгиликлар
ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи
Сўнгги беш йил ичида ҳакам видеоассистенти тизими футболнинг, жумладан, Ўзбекистон Суперлигасининг ажралмас қисмига айланди.
У доимий равишда такомиллаштирилмоқда ва ФИФА ўз механизмига қўшимча ўзгартиришлар киритишга тайёрланмоқда.
"The Telegraph" хабарига кўра, жаҳон футболининг бошқарув органи келаси йилги Жаҳон чемпионати ва бошқа қисқа муддатли турнирлар учун истисно тариқасида бурчак зарбаларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
Хато бурчак зарбаларини бериш ва қайта кўриб чиқилмаслиги клуб даражасида жиддий танқидларга сабаб бўлмоқда, аммо ҳозирча VAR бурчак зарбалари учун ишлатилмайди. Иккинчи сариқ карточкаларни қайта кўриб чиқиш ҳам кўриб чиқилмоқда, аммо бу масала ҳали долзарб эмас.
Шу ҳафтада ФИФА Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими учун Вашингтонда йиғилганда, саҳна ортидаги музокаралар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар