"FIFA TV" Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистони билан ўйин олдидан машғулотларини тасвирга олмоқда

Alisher
11 ноя 2019
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистони билан ўйин олдидан машғулотларини “FIFA TV”нинг ижодий гуруҳи тасвирга олмоқда.

Учрашув якунлангач ушбу мавзудаги “Road to Qatar 2022” хужжатли фильми тайёрланади ва эфирга узатилади. Айтиш жоизки “FIFA TV” жаҳон чемпионати саралаш баҳслари пайтида гуруҳларда потенциал фаворит жамоалар меҳмони бўлиб ана шундай фильмлар тайёрлашади. Бундан ҳулоса қилиш мумкинки ФИФА мутахассислари Ўзбекистон терма жамоасининг саралаш баҳсларидаги имкониятларини юқори баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz