

“Доимо ҳужумкор футболчиларни кузатиб бораман. Жоржиньо бир нечта титулларга эга чиқди ва кўп нарсани англатади. Бу йил унинг учун “Челси” ва Италия ТЖ иштироки ақл бовар қилмас даражада бўлди. У бошқа позицияда ўйнаганига қарамай, муҳим голларни уришга эришди”, дейди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, полmшалик форвард “The Best”нинг асосий номинациясида қаторасига иккинчи маротаба ғолиб бўлди.



