

Уорнер чоршанба куни полицияга мурожаат қилган ва АҚШ ҳукумати томонидан уни ҳибсга олиш учун ордер берилган. Уорнер ФИФАда коррупция иши бўйича айбланаётганларнинг бири ҳисобланади.
Уорнер судья унга айблов қўйганида судга келган ва кейинроқ 2,5 млн. доллар гаров эвазига қўйиб юборилди. Жек Уорнер айни дамда паспортсиз ва ҳафтада икки маротаба полиция томонида рўйхатдан ўтиши керак.



