

Жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган учрашуви 26 март санасида ўтказилиши керак эди.
Ўйин ўтказиш учун Шимолий Корея майдон топа олмади. Нейтрал майдонда ўтказиш борасидаги уринишлар самарасиз якунланди. Муқобил бирорта мамлакат бунга розилик бермаган. Натижада, Японияга уч очко тақдим этилди ва 12 очкога эга бўлган "самурайлар" кейинги босқич масаласини муддатидан лгари ҳал қилишди.



