UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди Янгиликлар

ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди

ФИФА "Рубин" клубига уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Қозон клуби матбуот хизмати вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

"Клубимиз чиндан ҳам ФИФА томонидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш тўғрисида огоҳлантирилганди. Бунга эса "Ольборг" футбол клубига Оливер Абильдгор трансфери учун тўлов билан боғлиқ муаммолар (келишилган тўлов ва қўшимча суммалар) сабаб бўлган.

Клуб зарур тўловларни амалга оширган, аммо молиявий сектордаги амалдаги санкциялар туфайли улардан баъзилари иккинчи томонга етиб бормаган. Бугунги кунда "Рубин" клуби тўланиши керак бўлган суммани "Ольборг" клубига қайси йўл билан етказиш мумкинлигини ўрганиб чиқмоқда. Масала ижобий ҳал қилингач, барча чекловлар ФИФА томонидан олиб ташланади".

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев Қозоннинг "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика