

Россия терма жамоаси келаси йилнинг март ойи охирида жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф босқичида кураш олиб боради. Украина терма жамоаси плей-оффга чиққани йўқ, аммо Александр Петраков шогирдларида ҳали ҳам ушбу босқичда қатнашиш имконияти сақланиб қолган.
ФИФА Ижроия қўмитаси қарорларини ҳисобга олган ҳолда бундай учрашувни ўтказиш мумкин эмаслигини айтди.
Қуръа пайтида нафақат Украина ва Россия, балки Косово Сербия ҳамда Босния ва Герцеговинадан, Арманистон Озарбайжондан, Гибралтар эса Испаниядан ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жаҳон чемпионати келаси йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.



