

Манбанинг хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси УЕФА билан Россия жамоаларига нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласида музокаралар олиб бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, Россияни вақтинчалик мусобақалардан четлатиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
УЕФА бугун Россия футболига оид бир қатор масалаларни ҳал қилиш учун йиғилиш ўтказишни режалаштирган.



