UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  16 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  5 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради! Янгиликлар

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!

Ташкилот ўтмишдаги икки футболчи ва "Бунёдкор" клуби ўртасидаги анча йиллик низо бўйича ўз қарорини маълум қилди.

Бу ҳақда Tribuna.uz сайти ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, ФИФА "Бунёдкор" клубининг Ривалдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни "Бунёдкор" клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:

"Бунёдкор" ва Ривалдо ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси ва CAS қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

"Бунёдкор" ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби Денилсон Мартинш Насимьентога қуйидагиларни тўлаши шарт:

700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, ФИФА томонидан "Бунёдкор" клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича "Бунёдкор" клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика