

ФИФАнинг "Твиттер"даги расмий сафиҳасида ҳозирги футбол юлдузларининг ретро қиёфалари чоп этилди. Ташкилот "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Месси, ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг 1970-йилларда қандай кўринишда бўлишини тахмин қилди.



Эслатиб ўтамиз, 1970 йилги ЖЧни Бразилия қўлга киритган. Бразилия финалда Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.



