UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  5 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади? Янгиликлар

ФИФА кунларидан ким қандай фойдаланади?

Бугундан март ойи учун белгиланган ФИФА кунлари бошланди деса бўлади.

ФИФА кунларидан терма жамоаларимиз ҳам унумли фойдаланишни мақсад қилган. Қуйида ким қаерда машғуот олиб бориши (ўйинларда майдонга тушиши) ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси. Бош мураббий - Сречко Катанец

Осиё Кубоги саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа Наманган шаҳрида ташкил этиладиган "Наврўз Кубоги" мусобақасида иштирок этади. Бош жамоамиз дастлаб 25 март куни Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. 29 март куни бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинни Уганда ёки Тожикистонга қарши ўтказамиз. 

Наврўз Кубоги-2022

25 март. 1/2 финал

16:00. Уганда - Тожикистон

20:00. Ўзбекистон - Қирғизистон

3-ўрин учун баҳс. 29 март. 16:00

ФИНАЛ. 29 март. 20:00


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси. Бош мураббий - Тимур Кападзе

Шу йилнинг 1-20 июнь оралиғида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Олимпия терма жамоамиз "Дубай Кубоги"да иштирок этиб қайтади.

Футболчиларимиз 23 март куни Саудия Арабистони, 26 мартда БАА олимпия термаларига қарши баҳс олиб боради. 29 март куни ўтказаладиган баҳс рақиби кейинроқ маълум бўлади.


Ўзбекистон U-20 терма жамоаси. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров

U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ташкил этади. Аввалдан келишилганидек, U-20 жамоамиз 25 ва 27 март кунлари БАА ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш лозим эди, бироқ айрим сабабларга кўра, амирлик футболчилари Тошкентга келмайдиган бўлди. Шу боис катта эҳтимол билан ўзимизнинг жамоаларга қарши ўйин бўлиб ўтади. 


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси. Бош мураббий - Рауф Инилеев

Март ойида U-18 жамоамизнинг йиғин ўтказиши кўзда тутилмаган. 


Ўзбекистон футзал терма жамоаси. Бош мураббий - Баҳодир Аҳмедов

Апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш учрашувларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 31 мартгача Тошкентда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган ва ҳар иккала беллашув Қирғизистон футзал термасига қарши кечади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика