ФИФА ҳакамларимиз ОФК рекрутингида муваффақиятли иштирок этишди

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2023
Аввалроқ ҳакамларимиз ОФК Ҳакамлар рекрутинги жараёнида иштирок этишлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 16-18 январь кунлари ФИФА ҳакамларимиз Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров (эркаклар футболи), Ойбек Калахўжаев (футзал) ва Розиябону Юсупова (аёллар футболи) Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан ташкиллаштириладиган Ҳакамлар рекрутинги жараёнида иштирок этишлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ОФК имтиҳонлар натижаларини эълон қилди. Унга кўра, барча кўрсаткичлар бўйича белгиланган талабларни муваффақиятли бажарган Р.Юсупова ОФК Элит аёл ҳакамлар рўйхатига киритилган бўлса, Р.Каримов, Ф.Норсафаров ОФК назоратчиси томонидан уч босқичли синов баҳсларида иштирок этадиган бўлишди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ЎзФҲМ