

Тадбирда қирғизистонлик ФИФА рефериси Баҳодир Қўчқоров халқаро фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилинди. Қўчқоров Осиё футбол конфедерацияси томонидан махсус совға билан тақдирланди.

Баҳодир Қўчқоров ҳакамлик фаолиятини 1997 йилда бошлаган. Унинг биринчи халқаро учрашуви Ўзбекистон ҳамда Камбоджа ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйини бўлган. Қўчқоров Равшан Эрматов бригадаси билан 2010 ва 2014 йиллардаги ЖЧда 9та учрашувни бошқарган.



