ФИФА Гибралтарга ЖЧ-2018нинг саралашида иштирок этишга рухсат бермади

Aziz Tukhtamuradov
27 сен 2014
ФИФА Гибралтар ва Шимолий Мариана ороллари мамлакатлари футбол федерацияларини ўз таркибига қабул қилмади.
Шу тариқа, яқинда ташкил этилган терма жамоалар 2018 йил бўлиб ўтадиган Мундиалда иштирок эта олмайдилар.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, УЕФА аъзоси ҳисобланадиган Гибралтар терма жамоаси ЕВРО-2016 саралаши баҳсларида иштирок этмоқда.

Терма жамоа Лозаннадаги Спорт арбитраж судига ариза беришга ҳам улгурди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru