ФИФА «Челси»дан гумон қилмоқда
20 сен 2017 12:37
Янгиликлар
ФИФА «Челси»дан гумон қилмоқда
ФИФА охирги 8 йил ичида учинчи бор «Челси»га қарши 18 ёшдан кичик футболчиларнинг трансферлари борасида иш очди.
Биринчи суриштирув 2009 йилда «Ланс» вакили Гаэль Какутанинг трансфери борасида бўлганди. Ўшанда «Челси»га икки транфсер ойнаси вақтида янги футболчи сотиб олиш тақиқи қўйилганди, аммо клуб Спорт арбитраж судида ғолиб чиққанди.
Ўтган йил ФИФА эътиборига «Челси» ҳужумчиси Бертран Траоре тушиб қолди. У ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз майдонга тушганди. Ҳозирги суриштирувга нима сабаб бўлгани ҳақида хабар йўқ.
«Челси» матбуот хизмати клуб барча футболчиларни ФИФА регламентига биноан сотиб олишини маълум қилди.
ФИФА томонидан жазоланган сўнгги клуб - «Атлетико». Мадрид клуби иккита трансфер ойнаси вақтида ҳеч кимни сотиб ололмади. Клуб учун тақиқ 2018 йил январь ойида тугайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар