

Хабар қилинишича, CAS 20 ноябрда лондонликларнинг апелляциясини кўриб чиқади.
Агар вазият "Челси" учун ижобий якунланса, клуб январь ойидаги трансферлар ойнасида катта маблағлар сарфламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА "Челси"га икки трансфер ойнасида футболчи сотиб олишни таъқиқлаган ва бу таъқиқ 2020 йил ёзида ўз якунига етади.
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард 150 миллион фунтни "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер, "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Уилфрид Заа ва "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэлларга сарфламоқчи.



