ФИФА аёллар терма жамоалари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади

Оқил Абдубарноев
17 мар 2024
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аёллар футбол терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бир поғона пастлаб, 48-ўриндан жой олган. Мидори Хонда шогирдларини Таиланд қувиб ўтган.

Рейтингда Испания аёллари пешқадамлик қилмоқда. Англия иккинчи, Франция учинчи поғонада бормоқда.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ФИФА