

Медельин шаҳри клуби Жанубий Америка кубоги финалида «Шапекоэнсе»га қарши майдонга тушиши керак эди.
Бироқ 29 ноябрь куни «Шапекоэнсе» клуби ўтирган самолёт Колумбияга парвоз вақтида ҳалокатга учради. Рақиб манзилга етиб кела олмаганига қарамай «Атлетико Насьональ» мусобақада айнан «Шапекоэнсе» ғолиб деб эълон қилиниши борасида таклиф билан чиқди. Якунда айнан шундай бўлди.





