Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"

Iskandarov Abdulaziz
19 сен 2025
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов фикрларини билдирди. 


"Ўйинни умумий суратини олсак биз тўпни назорат қилдик. Ҳужумларни якунлашда муаммога дуч келяпмиз. Вазиятлар яратилмоқда, ҳужумлар ташкил қилиняпти. Охирги пас ва якунловчи нуқта етишмади, холос. Кетма-кет иккинчи ўйин вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Лекин йигитлар берилган кўрсатмаларни бажаришди. Уларда хоҳиш бор эди. Кўрдингизки, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам етарлича имкониятлар юзага келди. Ютиш учун гол уриш керак. 

Йигитлар ҳаракат қиляпти. Бу ерда ёши катта ёки кичик деган нарса йўқ. Шундай экан олдига қўйилган вазифани бажариши керак. Олдинда қиладиган ва амалга ошириш лозим бўлган ишларимиз бор",- дейди Февзи Давлетов. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia